Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Нотариус қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилади.

Нотариус пул суммалари ва қимматли қоғозлар келиб тушганлиги ҳақида кредиторга хабар қилади ҳамда унинг талаби бўйича унга тегишли пул суммалари ва қимматли қоғозларни топширади.

Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга мажбурият бажариладиган жойдаги нотариус қабул қилади.

Пул суммалари ва қимматли қоғозларнинг уларни депозитга топширган шахсга қайтарилишига тўлов кимнинг фойдасига амалга оширилган бўлса, ўша шахснинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига биноан йўл қўйилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Жисмоний шахслардан:
  • ариза;
  • пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш учун асослар (қарз шартномаси, суд ҳужжатлари ва бошқалар);
  • пул суммалари ва қимматли қоғозлар топшириладиган кредиторларнинг рўйхати;
  • кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.

Юридик шахслардан:
  • ариза;
  • юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
  • тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан берилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;
  • умумий мажлисда қатнашмаган кредиторларга (таъсисчи ёки акциядорга) умумий мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича юборилган хабарномалар реестри;
  • кредитор жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм).

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

 

Chat