Ҳуқуқий ахборот портали

Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  •  Ариза;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Никоҳ гувоҳномаси.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (44 600,00 сўм).

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.