Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Нотариал тасдиқланган васиятнома васият қилувчи томонидан ёзилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Васиятнома.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • б) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм).

 

Мол-мулкни мерос қилиб олиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat