Ҳуқуқий ахборот портали

Корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  • 3. Корхона сотувчиси ва сотиб олувчиси ваколатли органларининг корхонани сотиш ёки сотиб олиш тўғрисидаги қарори (умумий мажлис баённомаси ёки кузатув кенгашининг қарори ёхуд буйруқ ва ҳоказо).
  • 4. Тарафларнинг ваколатларини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  • 5. Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (битим вакил томонидан амалга оширилганда).
  • 6. Инвентаризация далолатномаси.
  • 7. Баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва хулосаси (сотилаётган корхонада давлат улуши бўлган ҳолларда).
  • 8. Давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади).
  • 9. Аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосаси.
  • 10. Тарафлар томонидан тузилган, кўриб чиқилган ва имзоланган кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарзлар (мажбуриятлар) рўйхати.
  • 11. Сотувчининг кредитор ва дебитор қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома, агар кредитор ва дебитор қарздорлиги мавжуд бўлса кредиторларга юборилган хабарнома ва уларнинг корхона қарзларини бошқа шахсга ўтказишга розилиги ҳақидаги нотариус ёки консул томонидан шаҳодатлантирилган аризалари (кредиторлар юридик шахс бўлган ҳолларда, уларнинг розилиги расмийлаштирилган хатлари).
  • 12. Корхона таркибидаги бино ва иншоотлар учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси.
  • 13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар.
  • 14. Давлат солиқ хизмати органининг қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаси.
  • 15. Тарафлар ўртасидаги тўлов мажбурияти бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (223 000,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тақиқни текшириш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • б) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • в) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм).

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.