Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси тарафларнинг хоҳишига кўра нотариус томонидан тасдиқланиши мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Текинга берилаётган мол-мулк ҳужжати (кадастр йиғма жилди).
  • 3. Агар уй, квартира бўлса, доимий прописка қилинган шахслар ҳақида ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма, шунингдек уй, квартирада доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.
  • 4. Мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотин-нинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • 5. Мулк гаровга қўйилган бўлса - гаровга олувчининг розилиги.
  • 6. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмий-лаштирилса - васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги.
  • 7. Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса - хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази давлат унитар корхонасидан) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома.
  • 8. Юридик шахслар учун - юридик шахс ваколатли органининг қарори.
  • 9. Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм).

2. Герб йиғими.

  • Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

3. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тақиқни текшириш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • б) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • в) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм).

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat