Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ипотека шартномаси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Гаровга қўйилаётган мулк ҳужжати (кадастр йиғма жилди ва бошқалар).
  • 3. Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит, қарз ёки бошқа шартномалар).
  • 4. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси.
  • 5. Уй, квартирада доимий прописка қилинган шахс лар тўғрисида ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотнома ва уларнинг розилик аризалари.
  • 6. Ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш  далолатномаси ёки/ва баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси.
  • 7. Мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • 8. Мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги.
  • 9. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса – васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги.
  • 10. Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса, хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш  ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази давлат унитар корхонасидан) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома.
  • 11. Юридик шахслар учун – юридик шахс ваколатли органининг қарори.
  • 12. Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (битим вакил томонидан амалга оширилганда).
  • 13. Мулкни гаровга қўйишга таъсисчиларнинг розилиги (баённома, қарор, буйруқ), мулк юридик шахсларнинг балансида турганлиги ҳақидаги маълумотнома.

Гаров шартномаси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • 1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Гаровга қўйилаётган мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (тех. паспорт) ва бошқалар).
  • 3. Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит, қарз ёки бошқа шартномалар).
  • 4. Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки/ва баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси.
  • 5. Мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • 6. Мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги.
  • 7. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс  номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса – васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги.
  • 8. Юридик шахслар учун – юридик шахс ваколатли органининг қарори.
  • 9. Мулкни гаровга қўйишга таъсисчиларнинг розилиги (баённома, қарор, буйруқ), мулк юридик шахсларнинг балансида турганлиги ҳақидаги маълумотнома.
  • 10. Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (битим вакил томонидан амалга оширилганда).

Лизинг шартномаси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар  (паспорт ёки  унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Лизинг олувчи (лизинг берувчи)нинг ваколатли органининг лизинг олиш (лизинг бериш) тўғрисидаги ҳужжати (қарори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо).
  • 3. Лизинг объектини сотиб олинганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжат.
  • 4. Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (битим вакил томонидан амалга оширилганда).
  • 5. Лизинг объектининг тавсифи ҳақидаги ҳужжат (иккала тараф томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак).
  • 6. Лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларининг бажарилиш графиги (иккала тараф томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак).

Ипотека, гаров ва лизинг шартномалари бўйича ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

а) шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача (223 000 000,00 сўм) бўлганда битим иштирокчилари (тарафлари):

  • жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (223 000,00 сўм);
  • юридик шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (446 000,00 сўм);

б) шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан (223 000 000,00 сўмдан) 5000 бараваригача (1 115 000 000,00 сўмгача) бўлганда битим иштирокчилари (тарафлари):

  • жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида (334 500,00 сўм);
  • юридик шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида (669 000,00 сўм);

в б) шартнома суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 баравари (1 115 000 000,00 сўм) ва ундан юқори бўлганда битим иштирокчилари (тарафлари):

  • жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (446 000,00 сўм);
  • юридик шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида (892 000,00 сўм).

Изоҳ. Ипотека, гаров ва лизинг шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

2. Герб йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

3. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.
  • а) тақиқни текшириш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • б) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм);
  • в) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида (66 900,00 сўм).

Нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилади.

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat