Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ётоқ ўринли вагонлар кузатувчиларининг мажбуриятлари:

  • вагон кузатувчилари йўловчиларни 30 дақиқадан кечиктирмасдан поезд белгиланган манзил ёки станцияга яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради;
  • ётоқ ўринлари мавжуд вагон йўловчилари кўрсатилган манзил ёки станциядан ўтиб кетганликлари учун вагон кузатувчилари масъулдир.

Йўловчилар ётоқ ўринларидан сутканинг исталган вақтида фойдаланишлари мумкин.

Ётоқ жойлари бўлган поездларда йўловчи ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади.

Ётаржой буюмлари комплекти:

  • 2 та чойшаб;
  • 1 та ёстиқ жилд;
  • 1 та сочиқ.

Ётаржой буюмлари комплекти йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.

Йўловчи хоҳишига кўра, кузатувчи йўналиш давомида ишлатилган ётаржой буюмларини қўшимча ҳақ эвазига бошқасига алмаштириб бериши мумкин.

Йўловчиларни ичимлик суви билан таъминлаш:

  • вагон кузатувчилари йўловчиларнинг илтимосига кўра уларни камида 3 марта чой билан (пулли) таъминлаши керак;
  • йўловчилар бутун йўналиш давомида совутилган қайнатилган ичимлик суви билан бепул таъминланади.
Chat