Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Чипта сотиш:

  • чипта сотиш автоматлаштирилган тизим ёрдамида амалга оширилади;
  • чиптани расмийлаштириш шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади;
  • чипталар нақд пулга, пластик карточкага ёки бошқа тўлов турлари орқали сотилади;
  • чипталарга буюртмалар алоқа воситалари орқали ёки шахсан ҳозир бўлганда қабул қилинади;
  • чипталар буюртма тушган вақтдан бошлаб 1 сутка мобайнида буюртмачига қўшимча ҳақ эвазига етказилиши мумкин.

Чиптанинг олд қисмида кўрсатиладиган маълумотлар
  • йўловчининг фамилияси;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат тартиб рақами ва серияси;
  • поезд, вагон ва жой тартиб рақами;
  • поезднинг жўнаш санаси ва вақти.

Чипта сотиш тартиби бузилиши натижасида йўловчига жой тақдим қилиш
  • чипта нотўғри расмийлаштирилса;
  • вагонда бўш жойлар бўлмаса-да, чипта берилган бўлса;
  • битта жойга 2 ва ундан ортиқ шахсга чипта сотилганлиги аниқланса.

Чиптанинг қийматини йўловчига қайтариш
  • чиптада кўрсатилган поезд бекор қилинганда;
  • йўловчиларнинг ҳаракат йўналиш пунктидан жўнаши 1 соатдан ортиққа кечикканда;
  • йўловчиларга чиптада кўрсатилган жойлар тақдим қилинмаганда ва бошқа жойлардан фойдаланиш рад этилганда;
  • йўловчи касал бўлганда.

Абонемент чиптасини олиш ва ундан фойдаланиш
  • абонемент чипталари уларда кўрсатилган йўналишлар бўйича барча шаҳарлараро қатновчи поездларда юриш ҳуқуқини беради.
  • абонемент чипталари амал қилиш муддатидан 30 суткадан кўп бўлмаган муҳлатда олдиндан сотилиши мумкин.

Абонемент чиптаси учун:

  • ойлик – 50 марта поездда юриш қиймати;
  • мавсумий – тегишли равишда 200 марта поездда юриш қиймати;
  • ярим йиллик – 300 марта поездда юриш қиймати;
  • йиллик – 600 марта поездда юриш қиймати доирасида тўланади.

Вокзалларда қуйидаги шахслар учун махсус кассалар ажратилади:

  • болали йўловчи ;
  • ҳарбий хизматчи;
  • ногиронлиги бор шахс, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • йўлланма бўйича кетаётган йўловчи (ёз мавсумида);
  • таътил даврида темир йўлчилар ва талабалар учун.

Ташувчи йўловчиларни қуйидаги маълумотлар билан таъминлаши керак:

  • иш ва хизматлар рўйхати, уларнинг қиймати;
  • поездларнинг жўнаш ва келиш вақтлари;
  • чипталарни сотиш муддатлари;
  • поездларда ташиш тақиқланган буюмлар рўйхати;
  • қўл юкини тарозида бепул тортиш жойларининг жойлашиши;
  • дам олиш хоналари, она ва бола хоналарида жой бериш;
  • имтиёз ва афзаллик бериладиган фуқаролар тоифалари рўйхати;
  • мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш тартиби;
  • чипта нархига кирмайдиган қўшимча ишлар ва хизматлар рўйхати;
  • даъволарни қабул қилувчи шахснинг номи ва манзили.

Маълумотлар станциялар ва вокзалларда, поездларда давлат тилида тақдим қилиши керак.

Маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, маълумот бошқа тилларда ҳам тақдим қилиниши мумкин.

Chat