Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ҳар бир йўловчига қоғоз бланка ёки электрон шаклда чипта расмийлаштирилиши лозим

Чиптада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар
  • сотиш жойи ва санаси;
  • жўнаш вақти;
  • ҳаво кемасининг жўнаш ва қўниш манзили, оралиқ қўниш манзиллари;
  • ташиш шартномасини бажаришга алоқадор ташувчи номи.

Чипта брон қилиш
  • банд қилиш (брон) чипта расмийлаштиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади;
  • брон қилинган жой (чипта) ҳақидаги маълумотни бошқа шахсларга ошкор қилиш тақиқланади;
  • йўловчи брон бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаса, брон бекор қилиниши мумкин.

Чипта учиш жойидан қўниш манзилигача ҳақиқий ҳисобланади

Қуйидаги ҳолларда йўловчи томонидан брон бекор қилинмаганда, ундан йиғим ундирилмайди:

  • ташувчининг айби билан
  • соғлиги ёмонлашганлиги сабабли

Чипта муддатини узайтириш асослари
  • қатнов бекор қилинганда;
  • парвозлар жадвалида қатнов бажарилмаса;
  • йўловчи қатновлар туташиш жойларига етиб келмаслигига сабаб бўлган ҳаракатлар қилса;
  • йўловчи тўлаган хизмат кўрсатиш тоифаси ўзгарса;
  • йўловчига брон қилинган жой берилмаса.

Чиптада кўрсатилган ҳаво кемасининг қатнови ҳақидаги маълумот парвозлар жадвалига мувофиқ бўлиши керак.

Ташувчи қуйидаги маълумотларни аҳоли эътиборига етказиши шарт:

  • парвозлар йўналиши ва жадвалларини;
  • йўловчи ва юкларни ташиш тарифларини;
  • аэропортларда ва ҳаво кемасининг ичида хизмат кўрсатиш шартларини.

Йўловчини рўйхатдан ўтказиш
  • ташувчи йўловчини рўйхатдан ўтказиш бошланиш ва якунланиш вақти ҳақида хабардор қилади;
  • багажни рўйхатдан ўтказишда йўловчи ўз паспортини тақдим этади;
  • йўловчи рўйхатдан ўтолмаса, қатновга қўйилмайди;
  • йўловчи кечикканлиги учун йиғимни тўлаганидан сўнг, бўш ўрин бўлганда бошқа қатновда ташилиши мумкин.

Chat