Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Ижарага қўйилаётган мулк ҳужжати (кадастр йиғма жилди ёки автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех.паспорт).
  • 3. Агар уй, квартира бўлса, доимий прописка қилинган шахслар ҳақида ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма, шунингдек уй, квартирада доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.
  • 4. Мулк умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотин-нинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • 5. Мулк гаровга қўйилган  бўлса гаровга олувчининг розилиги.
  • 6. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги.
  • 7. Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса, хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази давлат унитар корхонасидан) хусусийлаштиришга  розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома.
  • 8. Юридик шахслар учун - юридик шахс ваколатли органининг қарори.
  • 9. Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (битим вакил томонидан амалга оширилганда).

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • а) мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм);
  • б) бошқа шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (223 000,00 сўм).

Изоҳ. Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;

2. Герб йиғими.

  • Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

3. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тақиқни текшириш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • б) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида (11 150,00 сўм);
  • в) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (44 600,00 сўм).



Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat