Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 699 марта ўқилди

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ишончнома берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех.паспорт);
  • агар ишончнома тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилганда умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси);
  • мулк гаровга қўйилган бўлса гаровга олувчининг розилиги;
  • агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) ишончнома берса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
  • агар автотранспорт воситаси эгасига мерос гувоҳномасига асосан тегишли бўлса, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
  • агар ишончнома яқин қариндошларга берилса, қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;
  • агар мулк меросга асосан тегишли бўлса, мерос гувоҳномасининг нусхаси. Батафсил.

Кўрсатиладиган хизмат учун йиғим ундирилади. Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин.

2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситасини яқин қариндошлар ўртасида мажбурий тартибда нотариал ишончномаларни расмийлаштирмасдан бошқаришига рухсат берилди.

Яқин қариндошлар:
  • эр (хотин);
  • ота-она;
  • болалар;
  • ака-укалар;
  • опа-сингиллар.

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

Қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг талабига биноан кўрсатилиши мумкин.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat