Ҳуқуқий ахборот портали

Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси (ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмалар).
  • 2. Меросхўрларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 3. Васиятноманинг асли.
  • 4. Марҳумга тегишли мулкларнинг ҳужжатлари (мерос мулки уй-жой бўлса - кадастр йиғмажилди, кадастр маълумотномаси, агар автотранспорт воситаси бўлса, автомототранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех. паспорт).
  • 5. Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онасининг қариндошлик даражасини  тасдиқловчи ҳужжатлар: туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, агар вафот этган бўлса ўлим ҳақидаги гувоҳномлари (ёки далолатнома ёзувидан кўчирмалар).
  • 6. Агар меросхўрлар вафот этган бўлса, уларнинг болалари, эр (хотини)нинг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлари.
  • 7. Ички ишлар органлари томонидан берилган мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш манзили ҳақидаги маълумотнома.
  • 8. Агар мерос вакил орқали расмийлаштирилса - ишончнома тақдим этилади.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • а) мерос мол-мулки кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда (ҳар бири учун) — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм);
  • б) бошқа барча мол-мулклар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида (66 900,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тақиқни текшириш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • б) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм);
  • в) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (44 600,00 сўм).

Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • 1. Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси (ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмалар).
  • 2. Меросхўрларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 3. Марҳумга тегишли мулкларнинг ҳужжатлари (мерос мулки уй-жой бўлса - кадастр йиғмажилди, кадастр маълумотномаси, агар автотранспорт воситаси бўлса, автомототранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех. паспорт).
  • 4. Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онасининг қариндошлик даражасини  тасдиқловчи ҳужжатлар: туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари, агар вафот этган бўлса ўлим ҳақидаги гувоҳномлари (ёки далолатнома ёзувидан кўчирмалар).
  • 5. Агар меросхўрлар вафот этган бўлса, уларнинг болалари, эр (хотини)нинг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлари.
  • 6. Ички ишлар органлари томонидан берилган мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш манзили ҳақидаги маълумотнома.
  • 7. Агар мерос вакил орқали расмийлаштирилса - ишончнома тақдим этилади.

Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани беришда меросхўрлар томонидан тақдим этилган васиятноманинг асл нусхаси ёки дубликати давлат нотариал идорасида қолдирилади.

Ундириладиган тўловлар:

1. Давлат божи.

  • а) мерос мол-мулки кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда (ҳар бири учун) — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм);
  • б) бошқа барча мол-мулклар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида (66 900,00 сўм);

2. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

  • а) тақиқни текшириш – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • б) тушунтириш бериш – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм);
  • в) лойиҳа тузиш – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (44 600,00 сўм).

 

 

Мол-мулкни мерос қилиб олиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat