Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Автомототранспорт воситаларини:

  • ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлар);
  • лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
  • юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;
  • Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдоларида сотиш ҳолатлари бундан мустасно.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Жисмоний шахслар учун:
  • 1. Тарафлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2.Транспорт  воситасини  қайд  этиш  гувоҳномаси
  • (тех.паспорт).
  • 3.Мулк умумий бўлса,  барча  мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • 4. Мулк гаровга қўйилган бўлса гаровга олувчининг розилиги.
  • 5. Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса – васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги.
  • 6. Агар мулк меросга асосан тегишли бўлса, мерос гувоҳномасининг нусхаси.
  • 7. Агар автотранспорт воситалари кредит маблағларига олинган бўлса кредит шартномаси нусхаси.
  • 8. Яқин қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  • 9. Вакилнинг  ваколатларини  тасдиқловчи  ҳужжат (ишончнома).

Юридик шахслар учун:
  • 1. Тарафлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар).
  • 2. Транспорт воситасини қайд этиш  гувоҳномаси (тех. паспорт).
  • 3. Ваколатли органнинг қарори.
  • 4. Вакилнинг  ваколатини  тасдиқловчи  ҳужжат (ишончнома).
  • 5. Мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса).
  • 6. Таъсисчи якка бўлганида эр(хотинининг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси).
  • 7. Агар автотранспорт воситалари кредит маблағларига олинган бўлса кредит шартномаси нусхаси.

Ундириладиган тўловлар

Давлат божи

а) транспорт воситасининг двигатель қуввати 60 от кучигача бўлганда ишлаб чиқариш муддати:

  • 3 йилгача – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида (892 000,00 сўм);
  • 3 йилдан 7 йилгача – энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида (669 000,00 сўм);
  • 7 йил ва ундан ортиқ – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (446 000,00 сўм);

б) транспорт воситасининг двигатель қуввати 60 от кучидан 110 от кучигача бўлганда ишлаб чиқариш муддати:

  • 3 йилгача – энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баравари миқдорида (1 338 000,00 сўм);
  • 3 йилдан 7 йилгача – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида (892 000,00 сўм);
  • 7 йил ва ундан ортиқ – энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида (669 000,00 сўм);

в) транспорт воситасининг двигатель қуввати 110 от кучидан юқори бўлганда ишлаб чиқариш муддати:

  • 3 йилгача – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида (2 230 000,00 сўм);
  • 3 йилдан 7 йилгача – энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баравари миқдорида (1 784 000,00 сўм);
  • 7 йил ва ундан ортиқ – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида (1 115 000,00 сўм).

Изоҳ. Айирбошлаш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир автомототранспорт воситасидан ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

  • мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;
  • банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади.

Герб йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм).

 

Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўлов.

а) тақиқни текшириш:

  • жисмоний шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида (33 450,00 сўм);
  • юридик шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида (55 750,00 сўм);

б) тушунтириш бериш:

  • жисмоний шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида (22 300,00 сўм);
  • юридик шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида (66 900,00 сўм);

в) лойиҳа тузиш:

  • жисмоний шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (44 600,00 сўм);
  • юридик шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (111 500,00 сўм).

Нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилади.

 

 

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat