Ҳуқуқий ахборот портали

Божхона назорати

Божхона органи божхона назоратини ўтказаётганда заруратда қуйидагиларни амалга ошириши мумкин

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун олиб ўтиладиган товарларни декларациядан ўтказиш

Йўловчи божхона декларацияси намунаси   

Божхона назоратида икки йўлакли тизим

Автомобиль йўллари, темир йўллари ва авиация ўтказиш пунктларида божхона назорати, декларация тўлдириш ћамда йўловчилар ва юкни текшириш ўрнатилган тартибда икки йўлакли тизимни қўллаш билан амалга оширилади.

«Яшил» йўлак

Яшл йўлак - кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

"Яшил" йўлакда , олиб кириш ёки олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган ёки чекланган, шунингдек, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва қонун ҳужжатларида белгиланган акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлардан ташқари кўрсатилган товарлар оғзаки шаклда декларациялаштирилади.

"Қизил йўлак"

Кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

Яшил йўлак

Қизил йўлак

Ўзбекистон божхона чегералари орқали нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш

Олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган 2000 (икки минг) Ақш доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани божхона назоратига уни декларациялаш ва божхона органи ходимига маълум қилиш йўли билан бўйсунади.

Нақд хорижий валютани олиб кириш

Нақд хорижий валютасини олиб чиқиш

Товарларни Ўзбекистон чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиш

1. Божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг олиб киришнинг мъёрлари  

  • Божхона чегарасини Ўзбекистон аэропортлари орқали кесиб ўтганда – 2000 (икки минг) АҚШ доллари
  • Божхона чегарасини темир йўл ва дарёларда жойлашган Ўзбекистон чегарасидан ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтганда – 1000 (бир минг) АҚШ доллари;
  • Божхона чегарасини автомобил (пиёда) йўллари орқали Ўзбекистон чегарасидан ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ долари
  • халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилаётган товарлар учун – бир чорак давомида 1000 (бир минг) АҚШ доллари
  • халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахс манзилига юборилган товарлар учун – 100 (бир юз) АҚШ доллари

2. Божхона тўловларига тортилмайдиган айрим товарларни олиб киришнинг нормалари

Товар номи

Бир нафар жисмоний шахсга олиб кирилиши рухсат берилган товар миқдори 

1.

Алкоголь маҳсулотлари, жумладан пиво

умумий қиймати 2 литрдан кўп эмас

2.

Барча турдаги тамаки маҳсулотлари

умумий қиймати 10 қутидан ортиқ эмас

3.

Атир

умумий сони 3 тадан кўп эмас

4.

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик маҳсулотлари

умумий оғирлиги 65 граммадан ортиқ эмас

3. Ўзбекистон давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари

Товар номи

Миқдори

Даврийлиги

1.

Совутгич

1 дона

6 календарь ой

2.

Музлатгич

1 дона

6 календарь ой

3.

Кондиционер

1 дона

6 календарь ой

4.

Кир ювиш машинаси

1 дона

6 календарь ой

5.

Чанг ютгич

1 дона

6 календарь ой

6.

Газ плитаси

1 дона

6 календарь ой

7.

Электрик плита

1 дона

6 календарь ой

8.

Телевизор

1 дона

6 календарь ой

9.

Микротўлқинли печь

1 дона

6 календарь ой

10.

Духовкали печь

1 дона

6 календарь ой

11.

Электр гўшт қиймалагич

1 дона

6 календарь ой

12.

Дазмол

1 дона

6 календарь ой

13.

Фен

1 дона

6 календарь ой

14.

Ошхона комбайни

1 дона

6 календарь ой

15.

Телефон аппарати, шу жумладан қўл телефони

1 дона

6 календарь ой

16.

Компьютер техникаси

1 дона

6 календарь ой

17.

Принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси

1 дона

6 календарь ой

18.

Планшет компьютер

1 дона

6 календарь ой

19.

Ноутбук

1 дона

6 календарь ой

20.

Ошхона идиши

1 комплект

6 календарь ой

21.

Бошқа товарлар **

ҳар бир номдаги товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно),

аммо умумий оғирлик 10 кг дан ошмаслиги керак

1 календарь ой

Миқдор нормалари жисмоний шахс ДЧЎПдан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилади.

Чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг божхона органига тақдим этиладиган паспортига қўйиладиган белги ДЧЎПдан ўтишини аниқлаш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистондан божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқиш

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланадиган товарлар

Ўзбекистондан олиб чиқиш тақиқланадиган товарлар

Ўзбекистондан маданий бойликларни олиб кетиш ва олиб кириш тартиби

Маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тартиби

Ўзбекистон ҳудудидан маданий бойликларни олиб чиқиш тартиби

Олиб кетиш учун рухсат талаб этмайдиган маданий бойликлар

Олиб кетиш учун рухсат талаб этмайдиган маданий бойликлар ва уларни олиш тартиби

Ўзбекистонданмаданий бойликларни вақтинча олиб кетиш

Дори воситалари ва тиббиёт билимларини олиб кириш

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар

Шахсий фойдаланиш учун

Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни олиб кириш

Хорижий жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун транспорт воситасини вақтинчалик олиб кириш

1.Ўзбекистонга хорижий автотранспортни олиб киришда божхона пости ходими томонидан кириш “автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятлар”махсус  икки нусхадаги бланка  расмийлаштирилади.

2.Бланкани расмийлаштириш учун  хорижий автотранспорт  воситаси эгалари (ҳайдовчилар) қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

-фуқаролик паспорти;

-автотранспорт  воситасини  рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-бошқа оғзаки маълумотлар.

3.бланканинг биринчи нусхаси божхона постининг кириш иш юритишларида қолади, иккинчи нусхаси хорижий автотранспорт воситаси эгасига (ҳайдовчи) берилади.

4. Ўзбекистон ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланганда  унинг эгаси (ҳайдовчи)  ёнида ҳар доим “автотранспорт  воситасини  қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятлари” олиб юриши мажбур.

5. Мазкур транспорт воситаси божхона ҳудудида бўлишининг умумий муддати жами календар йили мобайнида  90 (тўқсон) календар кундан ошиши мумкин эмас.

6. транспорт воситасини мазкур санадан ошган даврга олиб кириш кунига мотор ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун 0,01 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим  ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлаш шартида рухсат берилади.

 

Норматив ҳужжатлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА КОДЕКСИ

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2017 йил 11 октябрь, 814-сон

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2017 йил 21 декабрь, 1007-сон

Жисмоний шахслар томонидан ўзбекистон республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2018 йил 22 июнь, 463-сон

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани ўзбекистон республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2018 йил 30 январь, 66-сон

Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 1999 йил 23 март, 131-сон

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1998 йил 29 август, 678-I-сон

 

Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2016 йил 8 июнь, 191-сон

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2156

Шаблон ва шакллар намуналари

Йўловчи божхона декларацияси намунаси