Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 907 марта ўқилди

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар

Ушбу нафақа тури қуйидаги шахсларга тайинланади:

  • болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • 16 ёшдан катта болаликдан II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинганлар
  • тегишли тиббий хулосага асосан 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;

Нафақа миқдори 466 680 сўмни ташкил қилади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза
  • ОИВ инфекциясига чалинган шахс, 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс томонидан;
  • ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг, муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;
  • ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг, ногиронлиги бўлган боланинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади

 

Ушбу нафақа тури қуйидаги шахсларга тайинланади:

  • 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс томонидан — паспортининг нусхаси;
  • 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахс томонидан — паспортининг нусхаси ва тиббий хулоса;
  • муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахснинг ва ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;
  • ногиронлиги бўлган боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси.

Фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий томонидан ариза билан мурожаат қилинганда туман (шаҳар) ҳокимининг фарзандликка олиш, васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Пенсия жамғармаси бўлими аризага Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронни тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Ариза ўн кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.

16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади.

Ногиронлиги бўлган болага нафақа тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади.

ОИВ инфекциясига чалинган шахсга нафақа у ўн саккиз ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади.

Нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор судга шикоят қилиш мумкин. Судга шикоят қилиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Нафақа тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

  • давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда;
  • нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
  • нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
  • озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда.
Chat