Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 859 марта ўқилди

Иш стажига эга бўлмаган шахслар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга қуйидаги нафақалардан бири тўланиши мумкин:

  • ёшга доир нафақа;
  • ногиронлик нафақаси (болаликдан ногиронлиги бўлган шахслардан ташқари);
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

Бунда турли нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга ушбу нафақаларнинг фақат биттаси тўланади.

Ёшга доир нафақа

Ёшга доир нафақа иш стажи бўлмаган ёки пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

Ёшга доир нафақа:

  • эркакларга — 65 ёшга етганларида;
  • аёлларга — 60 ёшга етганларида;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга – 55 ёшга етганларида тайинланади.

Ёшга доир нафақа шахсга унинг меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошларининг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин. Моддий ночорликни аниқлаш учун Пенсия жамғармаси ва маҳалла йиғини текишириш ўтказади.

Нафақа тайинлаш учун яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

  • ёшни тасдиқлайдиган ҳужжат;
  • маҳалла томонидан берилган давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда;
  • нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
  • нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда;
  • нафақа олувчи белгиланган муддатларда қайта кўрикдан ўтмаганда (ТМЭК хулосасига асосан);
  • нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
  • нафақа тайинланган шахслар тўлиқ шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар. Давлат пенсияси олиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

    Қуйидагилар оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари ҳисобланадилар:

    • болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;
    • ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;
    • ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
    • бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.

    Нафақа суммаси вафот этган шахс олган нафақа миқдорига боғлиқ бўлади.

    Бунда нафақа қуйидаги миқдорларда тайинланади:

    • оиланинг уч ва ундан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — нафақанинг 100 фоизи;
    • оиланинг меҳнатга лаёқатсиз икки аъзосига — нафақанинг 75 фоизи;
    • оиланинг меҳнатга лаёқатсиз бир аъзосига — нафақанинг 50 фоизи.

    Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига битта умумий нафақа тайинланади. Агар оила аъзоси талаб қилса унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.

    Боқувчисини йўқотганлик учун тайинланадиган нафақани олиш учун Пенсия жамғармасига қуйидаги ҳужжатларни топшириш керак:

    • ариза;
    • боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
    • оила аъзоларининг давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда;
    • нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганда;
    • нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда («Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги);
    • озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда.

    Нафақа тайинлангандан кейин, нафақа олувчи шахснинг ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга эканлиги нафақани тўхтатиш учун асос бўлмайди.

Chat