Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 52 марта ўқилди

Хусусий мулк – фуқаролар ва тадбиркорларга эгалик қилиш, фойдаланиш ҳамда сотиш, айирбошлаш, ижара ва фойдаланишга бериш ҳуқуқи билан тегишли бўлган пул, бино-иншоот, транспорт воситалари, дарахт, ҳайвонлар, акциялар, қимматли қоғозлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар.

Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари:
  • хусусий мулк ҳуқуқини тан олиш;
  • хусусий мулк ҳуқуқи бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва хусусий мулк ҳуқуқини бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
  • битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
  • давлат органининг ва бошқа органнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
  • хусусий мулк ҳуқуқини мулкдорнинг ўзи ҳимоя қилиши;
  • бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
  • зарарнинг ўрнини қоплаш;
  • неустойка ундириш;
  • маънавий зиённи қоплаш;
  • хусусий мулк ҳуқуқи муносабатларини тартибга солишда қонун ҳужжатлари барқарорлигини таъминлаш;
  • давлат органининг ва бошқа органнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид бўлган ҳужжатининг суд томонидан қўлланилмаслиги;
  • мол-мулкнинг айрим турларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг вужудга келганлигини, ўзгарганлигини ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш. Батафсил

Имтиёзлар – тадбиркорлик субъектларига қўшимча ҳуқуқлар тақдим этиш, айрим мажбуриятларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ёхуд уларни бажариш шарт-шароитларини енгиллаштириш.

Имтиёзлар қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:

солиқ имтиёзлари;

божхона имтиёзлари;

инвестиявий афзалликлар;

субсидиялар ва бошқалар.


Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ҳаволада танишинг.

Chat