Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Давлат рўйхатидан ўтишда:

Шахсан мурожаат қилиниши мумкин
  • зарур маълумотларни тўлдириш учун туман ёки шаҳардаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинг. Давлат хизматлари марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари “Давлат хизматлари” бўлимида кўрсатилган;
  • зарур маълумотларни тўлдирганингиздан сўнг Сизга тўлов амалга ошириладиган Инвойс рақами берилади;
  • тўловдан сўнг автоматик равишда “Гувоҳнома” шаклланади, уни Сиз Марказ ходимидан оласиз.

Интернет тармоғи орқали Интерактив давлат хизматлари ягона порталида амалга оширишингиз мумкин

  • туман ёки шаҳардаги исталган Давлат хизматлари марказидан электрон рақамли имзо калитини олиш  зарур;
  • сўнгра Логин ва Пароль олиш учун id.gov.uz сайтида  рўйхатдан ўтиш керак;
  • шундан кейин Давлат хизматлари маркази сайтига кириб, id.gov.uz да рўйхатдан ўтиш пайтида олинган  Логин ва Паролни киритиш зарур;
  • тизимга киргандан сўнг “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” бўлимига кириб, барча босқичлардан бирма-бир ўтиш керак.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга:

  •  паспортини – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун,
  •  шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун,
  •  давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.

Тизим фойдаланувчиси рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ўзи келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли ариза шаклини тўлдиради.

Давлат божини тўлаш

Ариза берувчи анкетани тўлдириб бўлганидан сўнг ставкаси Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлайди:

  • Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида — банк картаси ва уланган «SMS хабарнома» хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
  • Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — Тизим томонидан шакллантирилган анкетанинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
  • ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.

Давлат божлари тўлов тизимлари орқали тўланганда, ариза берувчидан тўлов суммасининг 1 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб мурожаат қилинганида, давлат божи Давлат хизматлари агентлигининг ҳисоб рақамига тўланади.

Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно;

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун ундириладиган давлат божлари ва тўловлар миқдори шу ерда кўрсатилган 

Chat