Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 195 марта ўқилди

Кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки:
  • кўп квартирали уйнинг умумий жойлари, квартиралар оралиғидаги пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар умумий мол-мулк ҳисобланади;
  • умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари  ширкат аъзоларига ёки бошқа шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин;
  • умумий мол-мулкнинг айрим қисмларидан фақат ўз манфаатлари учун фойдаланувчи ширкат аъзоси ширкатга ҳақ тўлаши керак.
 

Ширкатнинг умумий харажатлари ва мажбурий бадаллари:
  • умумий харажат - ширкат аъзосининг умумий мол-мулкни, ширкат ер участкасини ва мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ харажатларидир;
  • мулкдорнинг умумий харажатдаги улуши ўзига қарашли жой майдони доирасида белгиланади;
  • умумий харажатни қоплаш учун ҳар ойда пул шаклида ширкат аъзоси мажбурий бадал тўлайди.

Мулкдор умумий харажатдаги мажбуриятини ижара шартномаси асосида ижарага олувчига ўтказиши мумкин.

Мулкдор мажбурият ижара олувчига ўтганлиги тўғрисида ширкатни хабардор қилиши шарт.

Ширкат томонидан ортиқча пул маблағи ушлаб қолинса, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat