Ҳуқуқий ахборот портали

Ширкатнинг бошқарув органлари:

  • ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши;
  • ширкат бошқаруви.

Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш:

  • умумий йиғилиш йилига камида 1 марта чақирилади;
  • ҳар йилги умумий йиғилиш молия йили тугаганидан кейин 60 кундан кечиктирмай чақирилади;
  • навбатдан ташқари умумий йиғилиш бошқарувнинг, ширкатда камида 10 фоиз овозга эга бўлган ширкат аъзоларининг ташаббусига, шунингдек тафтиш комиссиясининг талабига биноан чақирилиши мумкин.
  • ширкат қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган тақдирда навбатдан ташқари умумий йиғилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан чақирилиши мумкин.

Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатлари
  • ширкат уставини тасдиқлаш ҳамда унга ўзгартиш киритиш;
  • ширкатнинг бошқарувини, бошқарув раисини ва тафтиш комиссиясини сайлаш;
  • умумий мол-мулкни ва ширкат мол-мулкини бошқариш усулини танлаш;
  • ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
  • мажбурий бадалларнинг миқдорини тасдиқлаш;
  • бошқарувчиликка (ижрочи директорликка) номзодни ёки бошқарувчи ташкилотни тасдиқлаш;
  • ширкат бошқаруви раисига, аъзоларига ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;
  • ширкат ходимларининг иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш;
  • ширкатнинг махсус фондларини тузиш ва улардан маблағлар сарфлаш тартибини белгилаш;
  • умумий мол-мулкдан, ширкатнинг ер участкасидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
  • ширкат аъзоларининг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
  • кўп квартирали уйдаги жойларни қайта қуриш тартибини белгилаш;
  • умумий мол-мулкни ижарага бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  • хўжалик бинолари ва бошқа биноларни қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  • қарз маблағлари олиш, шу жумладан банк кредитлари олиш;
  • ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромаддан (фойдадан) фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
  • ширкатларнинг уюшмаларига (иттифоқларига) кириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  • ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
 

Ширкат бошқаруви:

  • ширкатнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
  • ширкат аъзолари орасидан ширкат уставида белгиланган таркибда ва муддатга умумий йиғилиш томонидан сайланади;
  • ширкат бошқаруви раиси томонидан ширкат уставида белгиланган муддатларда, лекин ойига камида 1 марта чақирилади;
  • ширкат бошқаруви мажлиси унда бошқарув аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда ваколатли деб топилади.

Ширкат бошқарувининг ваколатлари
  • ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва мулкдорлар йиғилишини чақириш ва ўтказишни ташкил этиш;
  • умумий мол-мулкни, ширкатнинг ер участкасини сақлаш ишлари режасининг лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
  • ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
  • устав ва умумий йиғилиш қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
  • бошқарувчиликка (ижрочи директорликка) номзодлар ёки бошқарувчи ташкилотнинг танлов асосида танлаб олинишини ташкил этиш;
  • буюртмачи вазифаларини бажариш;
  • ваколати доирасида шартномалар тузиш;
  • умумий мол-мулк, ширкатнинг ер участкаси сақланиши устидан назорат қилиш;
  • ускуналар, асбоб-анжомлар ва бошқа моддий бойликларни олиш, уларни сотиш, айирбошлаш, ижарага бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  • ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш;
  • ширкат аъзоларининг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
  • иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини, маблағлар тушуми ҳамда уларни сарфлаш ҳисобини ҳар бир уй бўйича алоҳида-алоҳида юритиш;
  • мажбурий бадаллар ва тўловлар ўз вақтида тўланиши устидан назорат қилиш;
  • ширкатнинг маблағларини умумий йиғилиш тасдиқлаган сметага мувофиқ тасарруф этиш.

Ширкатнинг тафтиш комиссияси:

  • умумий йиғилиш томонидан ширкат аъзолари орасидан камида 3 кишидан иборат таркибда кўпи билан икки йил муддатга сайланади;
  • ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига ҳисобдордир;
  • ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади.

Комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида ширкат бошқарувининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.

Уй-жой коммунал хизматлар бўйича фойдали саҳифалар:

  • ҳудудлар бўйича тарифлар билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • тарифлар калкулятори билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • коммунал хизматлар бўйича балансни текшириш ва тўлаш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.