Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати:

  • хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади;
  • нотижорат ташкилоти ҳисобланади;
  • ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади;
  • ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавоб беради;
  • ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Ширкат аъзоси ширкатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Ширкат бир ёки бир неча кўп квартирали уйдаги барча жой мулкдорларнинг 50 фоизидан кўпи ҳозир бўлган умумий йиғилиш қарори билан ташкил қилинади.

Ширкатга аъзолик:

  • кўп квартирали турар (нотурар) жой мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ширкат аъзолари бўлади;
  • кўп квартирали турар (нотурар) жой бошқа шахсга берилганда, унинг мулкдори янги мулкдорни ширкат аъзоси эканлиги ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги мулкдорга ўтиши ҳақида хабардор қилади;
  • ширкат ташкил этилган кўп квартирали уйдан турар (нотурар) жой олган шахслар ушбу ширкат аъзоси бўлади.

Ширкатга аъзолик тугатиладиган ҳолатлар
  • турар (нотурар) жойга бўлган мулк ҳуқуқи бекор қилинганда;
  • айрим кўп квартирали уйдаги мулкдорларининг кўпчилиги томонидан ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
  • ширкат тугатилганда.

Ширкатнинг ҳуқуқлари
  • умумий мол-мулкни, ширкатнинг ер участкасини сақлаш усулини белгилаш;
  • ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасини белгилаш;
  • ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдорини белгилаш;
  • юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
  • умумий мол-мулк ва ширкатнинг ер участкасидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
  • банклардан кредит олиш ва фойдаланиш;
  • ўз мол-мулкини мустақил тасарруф этиш;
  • ер участкаларини доимий фойдаланиш учун белгиланган тартибда олиш;
  • ер участкасида хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар қуриш;
  • мулкдорнинг жойи ичидаги умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш;
  • мол-мулк олиш, ширкатнинг мол-мулкини сотиш, айирбошлаш, ижарага бериш;
  • ширкат аъзоларига ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
  • тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
  • махсус фондларни ташкил этиш.

Ширкатнинг мажбуриятлари
  • умумий мол-мулк, ширкатнинг ер участкаси ва мол-мулкини асраши ва сақлаш;
  • турар жойлардан фойдаланиш, яшаётган шахсларни ҳисобга олиш ва шартномалар мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиш;
  • ширкат аъзолари умумий йиғилиши ва мулкдорлар йиғилиши қарорлари бажарилишини таъминлаш;
  • мажбурий бадаллар ва тўловлар келиб тушишини таъминлаш;
  • умумий мол-мулкни сақлаш ишлари режасини, ҳар бир уй учун режа белгилаш;
  • ширкатнинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобот тузиш, шу жумладан ҳар бир уй бўйича смета ва ҳисобот тузиш;
  • ширкат аъзоларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
  • ширкат аъзоларининг манфаатларини ифодалаш.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳасида энг кўп учрайдиган савол-жавоблар билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳақидаги маълумот билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Агар ширкат томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилса ёки фаолиятидан норози бўлсангиз, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat