Ҳуқуқий ахборот портали

Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

  • давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
  • тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;
  • талаб қилинган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги.

Якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш, маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор устидан судга ариза берилади.

Судга ариза бериш тартиби ҳақида батафсил мазкур ҳаволада танишинг.