Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг  давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг

РЎЙХАТИ

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг номи

Амалга ошириш муддати 
осуществления

I. Тадбиркорлик субъектлари — якка тартибдаги тадбиркорлар

1.

Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари таркибидаги ўзгаришлар.

ўзгарган пайтдан бошлаб 
10 кун мобайнида

2.

Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини амалга ошириш жойининг ўзгариши.

ўзгарган пайтдан бошлаб 
10 кун мобайнида

3.

Оилавий тадбиркорлик субъекти фаолияти туридаги ўзгаришлар (қўшимчалар), йўналишидаги ўзгаришлар.

ўзгарган пайтдан бошлаб 
30 кун мобайнида

4.

Якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги, шу жумладан фаолият туридаги, йўналишидаги ўзгаришлар (қўшимчалар).

ўзгарган пайтдан бошлаб 
30 кун мобайнида

II. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар

5.

Жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши.

ўзгарган пайтдан бошлаб 
10 кун мобайнида

6.

Таъсис ҳужжатлари маълумотларидаги, шу жумладан таъсис ҳужжатларининг фирма номларидаги, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги, устав фонди миқдоридаги, муассислар таркибидаги, шунингдек бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар (қўшимчалар).

тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

7.

Муассисларнинг (иштирокчиларнинг) устав фондидаги улушлари (ҳиссалари) ўзгариши, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно.

тегишли битим амалга оширилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

8.

Тадбиркорлик субъектларининг қайта ташкил этилиши (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, қайта тузиш, бўлиш, ажратиб чиқариш).

қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

         Ариза берувчи давлат хизматини танлаганидан сўнг Интернет тармоғи орқали белгиланган  муддатда белгиланган қайта рўйхатдан ўтказиш учун аризалар шакллари бўйича сўровномани шакллантиради.

Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга: 

  • паспортини (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса);
  • шахсини ва Ўзбекистон Республикасида яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ва бошқа ҳужжатни (чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар);
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.

Тизим фойдаланувчиси – рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли  ариза шаклини тўлдиради.

Chat