Ҳуқуқий ахборот портали

Чиқиндини олиб кетиш даврийлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

Тўпланиш меъёри камида 5 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

Қаттиқ маиший чиқиндининг тўпланиш меъёри кўп квартирали ва якка тартибдаги уйлар бўйича – уйнинг ободлик даражасига қараб бир кеча-кундузда бир киши ҳисобига белгиланади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги:

  • чиқинди тўплаш шохобчасидан – 1 кунда бир марта;
  • якка тартибдаги турар жойдан “сигнал” усулида – 3 кунда бир мартани ташкил қилади.

Санитар тозалаш марказлари хизмат кўрсатувчи ташкилот чиқиндини олиб кетиш жадвалига риоя қилиши юзасидан мониторинг (чиқинди ташиш машинаси ҳаракатини онлайн кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда) юритади ва ҳисобини олиб боради.

Чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизмати кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилганда далолатнома тузилади.

Далолатномани истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки ширкати вакили имзолайди.

Далолатнома чиқинди тўплаш ва олиб кетиш хизмати учун тўланган ҳақни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилмаганда ёки сифатсиз хизмат кўрсатилганда:

  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Монополияга қарши курашиш давлат қўмитасига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Chat