Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Бошқа давлатлардан келган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштириш

Вақтинча пропискадан ўтиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоятга келган кунларидан бошлаб уч кун муддатда Т ШИИББ МваФРБга мурожаат қилади.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтган) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан ҳисобланади.

Вақтинча прописка шакллари

Вақтинча прописка қилишни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар

Тўлов

Республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштириш

1. Вақтинча пропискадан ўтиш учун яшаш гувоҳномасига эга шахслар бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келган кунларидан бошлаб уч кун муддатда ТШИИББ МваФРБга мурожаат қилади.

2. Яшаш гувоҳномасига эга меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларга шахсларни ҳисобга олиш улар келиб жойлашганидан кейин ушбу муассасаларнинг маъмурияти яшаш гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Вақтинча прописка учун зарур ҳужжатлар:

  • ариза;
  • яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
  • уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхаси олинади, асли қайтариб берилади);
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
  • пропискадан ўтказганлик учун давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Тўлов


ТШИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганганидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки BARE-CODE билан ҳимояланган вақтинча пропискадан ўтказилганлик ҳақида қайд варағи беради.

Вақтинча прописка доимий рўйхатга туриш жойидан чиқарилмасдан 3 кундан 6 ойгача бўлган муддатга берилади.

Вақтинча пропискани узайтириш

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч иш куни олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.

Узайтириш қуйидаги асослар бўлганда амалга оширилади:

  • қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари;
  •  таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари;
  • виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида (туристлар учун — турнинг амал қилиш муддатига) келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари.

Вақтинча пропискадан озод этиш

Вақтинча пропискадан қуйидагилар озод этилади:

а) чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник ходимлари, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича келган шахслар;

в) Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эл фуқаролари;

г) 16 ёшга тўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистонга байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган шахслар;

е) саёҳат қилаётган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида туриш муддати уч суткадан ошмаса, туриш фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланилганлигини ёки товарлар харид қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистонга белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишлардаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.

Вақтинча прописка расмийлаштиришнинг алоҳида қоидалари

1. Вақтинча пропискани расмийлаштириш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй сотиб олиш, доимий ишга жойлашиш ва ижтимоий кафолатлар олиш учун асос бўлмайди.

2. Таълим олиш учун Ўзбекистонни бошқа ҳудудидан келган чет эл фуқароларини вақтинча прописка қилиш аввалги рўйхатда турган жойидан чиқариш орқали ўқиш муддатига амалга оширилади.

Улар вилоятдан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўқишга ўтган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан бўшатилган ҳолларда ушбу муассасаларнинг раҳбарлари тегишли қарор қабул қилинган кунда вақтинча турар жой бўйича вақтинча пропискага олишни расмийлаштирган ТШИИББ МваФРБни бундан хабардор қиладилар.

Таълим муассасаси раҳбарларининг билдириши асосида ТШИИББ МваФРБ вақтинча пропискани бекор қилади.

Chat