Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ер эгаси қўшни ер эгасидан унинг еридан фойдаланишни талаб қилиши мумкин ( сервитут ҳуқуқи ). Сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланади:

  • ердан пиёда ва транспортда ўтиш;
  • электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш;
  • сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.

Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.

Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу ма сала фуқаролик судида кўриб чиқилади. Судга мурожаат қилиш тартиби ҳақида маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг. Адвокат хизматидан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Сервитут ҳақидаги битимлар кадастр органларида рўйхатдан ўтиши шарт. Рўйхатдан ўтказиш 1 кунда бепул амалга оширилади.

Сервитутни рўйхатдан ўтказиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

 

Норматив ҳужжатлар

Фуқаролик кодекси

Chat