Ҳуқуқий ахборот портали

Истеъмолчини иссиқ сув билан таъминлаш йил давомида кеча-кундуз (24-соат мобайнида) ва узлуксиз амалга оширилиши керак.

Иссиқлик таъминоти меъёрлари:

  • иситиш бўйича – иситиш мавсуми даврида 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 20оС, кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса – ҳарорат камида 18оС;
  • иссиқ сув таъминоти бўйича – санитария қоидаларига мувофиқ иссиқ сувнинг ҳарорати 50–75оС.

Бунда қуйидагилар бўйича санитария қоидалари талаблари бажарилиши шарт:

  • сувнинг эпидемия хавфсизлиги бўйича;
  • сувнинг қулай органолептик хоссалари бўйича;
  • сувнинг инсон организмига зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича.

Иситиш даври қуйидагича:

  • ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оСдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланади;
  • ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оС юқори бўлганда тамомланади.

Аҳолини марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлмаганда ҳокимликлар истеъмолчиларни маҳаллий иссиқлик таъминоти (модуль, локал, буғ қозонхонаси, иситиш қурилмалари) билан таъминлаш чораларини кўради.

Етказиб берувчи томонидан хизматлар сифатсиз кўрсатилганда:

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Монополияга қарши курашиш давлат қўмитасига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Шаблон ва шакллар намуналари

Chat