Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хорижий фуқароларни аккредитация қилиш Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Адлия вазирлигида амалга оширилади.

1. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:

а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг раҳбарлари, дипломатик персонал аъзолари, консулликларнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;

в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари бўйича келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистонда штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.

2. Ўзбекистон ТИВ, унинг ваколатхоналари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.

3. ТИВда чет эл фуқароларини аккредетация қилиш ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун бевосита ТИВга мурожаат қилиш лозим.

Ўзбекистон Адлия вазирлигида чет эл фуқароларини аккредитация қилиш

Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ), шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари аккредитациядан ўтказилади.

Аккредитация учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аккредитациядан ўтказиш рад этилганда йиғим суммаси қайтарилмайди.

Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун йиғим ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Аккредитация қилишнинг умумий қоидалари

Аккредитациядан ўтказишни рад қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш

Аккредитацияни амал қилишини тугатиш

Аккредитация карточкаси

Адлия вазирлигида чет эл фуқароларини аккредитация қилишда топшириладиган ҳужжатлар

Адлия вазирлигида чет эл фуқароларини аккредитация қилиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати

Адлия вазирлигида чет эл фуқароларини аккредитация қилиш муддатини узайтириш

Аккредитация карточкасини йўқотиш ёки шикастлантириш

Chat