Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Етказиб берилган газ ҳажми Мажбурий ижро бюроси вакиллари томонидан газ прибори кўрсаткичларини ёзиб олиш ва биллинг тизимига киритиш асосида аниқланади.

Қуйидаги ҳолларда ҳисоб-китоб газ истеъмол қилиш меъёрлари асосида амалга оширилади:

  • истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборисиз газдан фойдаланса;
  • ҳисоб-китоб ойида газ приборларидан кўрсаткичларни тўлиқ ёзиб олиш таъминланмаса.

Истеъмол қилинган газ бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, турар жойда прописка қилинган вояга етган шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўлади.

Тарифлар ўзгарганда, аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 12 ойга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Chat