Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Газ учун тўлов:

  • газ ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчига етказилган газ ҳажми биллинг тизими орқали аниқланади;
  • истеъмолчининг телефон рақами бўлганда, газ таъминоти ташкилоти газ учун тўлов ҳақида хабардор қилишни таъминлайди;
  • истеъмолчи ой тугаганидан сўнг 10 кунда газ учун тўловни амалга ошириши шарт;
  • газ ҳақи вақтида тўланмаса, истеъмолчи пеня тўлайди.

Газ учун тўловни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш:

Upay орқали – ушбу ҳаволага ўтинг;

Click орқали – ушбу ҳаволага ўтинг.

Газ таъминоти ташкилоти ҳар ойнинг 11 санасидан кечиктирмай, қарздор истеъмолчилар рўйхатини шакллантиради ва Мажбурий ижро бюросига тақдим қилади.

Бюро рўйхатни олган куннинг эртасидан кечиктирмай, истеъмолчиларни қарзни 5 кун ичида тўлаш лозимлиги ҳақида хабардор қилишни таъминлайди.

Ушбу муддат ўтгандан сўнг Бюро қуйидаги чораларни кўради:

  • қарздорликни мажбурий ундириш;
  • истеъмолчининг банк пластик картасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги маблағни ҳар ойда ундириш;
  • қарздор истеъмолчини газ тармоғидан узиш.

Қайта улашда истеъмолчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

Chat