Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби, даврийлиги тегишли вазирлик идора томонидан белгиланади. Қонун ҳужжатлари билан айрим соҳа вакилларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қўйилган талаблар белгиланиб қўйилиши мумкин.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади.

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида амалга оширилади.

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш

Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш

Иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш банк-молия академиясида амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш

Малака ошириш

Судьяликка тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш судьялар олий мактабида амалга оширилади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш

Малакасини ошириш

Қайта тайёрлаш

Прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш уларни қайта тайёрлаш

Прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш уларни қайта тайёрлаш Бош прокуратура академияси томонидан амалга оширилади.

Академияда касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш қуйидаги дастурлар бўйича амалга оширилади:

  • давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш;
  • давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш;
  • давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш.

Прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар 3 йилда камида бир мартани ташкил этади.

Прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодлар прокуратура иш ўрганувчилари лавозимига тайинлангунига қадар касбий қайта тайёрлашдан ўтадилар.

Бунда Бош прокурор касбий қайта тайёрлашдан ўтмаган шахсларни прокуратура органларига хизматга қабул қилиши мумкин.

Бош прокуратура Академияси ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш қайта тайёрлаш

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Марказда қуйидаги курслар ташкил этилади:

  • давомийлиги 1 ойгача бўлган давлат солиқ хизмати органларида раҳбар лавозимларга тайинлаш учун захирага олинган ходимлар малакасини ошириш;
  • давомийлиги 3 ойгача бўлган янги ишга олинадиган шахсларни қайта тайёрлаш;
  • давомийлиги 1 ойгача бўлган масофавий малака ошириш;

Марказда бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва молия соҳасида ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

Ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.

Ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш учун фуқаролик олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларни махсус касбий тайёрлаш 6 ойлик дастур бўйича амалга оширилади, унинг якунида «лейтенант» махсус унвони ва тегишли намунадаги диплом берилади.

Ички ишлар органлари сержантлар таркиби лавозимларига тайинлаш учун ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлган шахсларни махсус касбий тайёрлаш 5 ойлик дастур бўйича амалга оширилади, унинг якунида «кичик сержант» махсус унвони ҳамда тегишли намунадаги диплом берилади.

Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Адвокатлар ва юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш

Адвокатлар ва юридик хизматлар ходимларининг малакасини ошириш шартнома асосида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида амалга оширилади.

Малака ошириш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

Адвокатларнинг малакасини ошириш

Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари ихтиёрий равишда Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида малакаси оширилади ва қайта тайёрланади.

Минтақавий марказлар касб-ҳунар коллежлари ўқув базасида фаолият юритади.

Ҳудудий ўқув базаси этиб белгиланган касб-ҳунар коллежлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш  шартнома асосида амалга оширилади.

Малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг 3 йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг — 5 йилда камида бир марта малака оширишдан ўтиши тавсия этилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш улар бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатган шахсларга сертификат тақдим этилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш

Ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги холларда амалга оширилади:

  • унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;
  • унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
  • касаллиги туфайли, янги технологиялар жорий қилиниши муносабати билан аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.

Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бандлик марказларининг йўлланмасига асосан тегишли таълим муассасида амалга оширилади. Бандлик марказлари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш курсли ҳамда якка тартибда ташкил қилиниши мумкин.

Ўқишни курсли шаклда ташкил этилганда, одатда, ўқув гуруҳларидаги тингловчилар сони 10 нафардан 30 нафаргача бўлади.

Якка тартибда касбга тайёрлашда таълим олувчи ўқитувчилардан маслаҳатлар (консультациялар) олиш йўли билан ва мустақил равишда ўрганади ёки миллий ҳунармандчилик касбларига «Уста-шогирд» усулида ўргатилади.

Миллий ва бадиий ҳунармандчилик касбларига ўргатиш фақат «ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган усталар ҳамда ижтимоий суғурта бадалларини тўлаётган, якка тартибда фаолият кўсатаётган тадбиркор усталарнинг мактабларида амалга оширилади.

Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш муддати 6 ойдан ошмаслиги шарт.

Меҳнат органлари томонидан касбга тайёрлаш учун юборилган ва ўқишни якунлаган фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритилади. Бу ҳолда, кўрсатилган таълим олиш даври меҳнат стажига қўшилади. Батафсил маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.

Норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг устави

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави

 

 

 

Chat