Ҳуқуқий ахборот портали

Электр учун ҳақ тўлаш:

  • истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тарифлар бўйича, шартнома асосида амалга оширилади;
  • маиший истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар электр учун ҳисоб-китоб қилиши шарт;
  • агар қарздорлик бартараф этилмаса, истеъмолчи электр тармоғидан узилади;
  • тўлов ҳужжатида хатолик ёки ҳисобга олиш прибор кўрсаткичида ноаниқлик аниқланса, истеъмолчи электр тармоғи корхонасига дарҳол мурожаат қилиши керак. Бунда мурожаат қилинган кундан бошлаб 10 суткадан кечиктирмай, ҳисоб-китоб текширилади, прибор кўрикдан ўтказилади.

Автоматлаштирилган тизимга уланган приборга эга маиший истеъмолчига электр олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади.

Маиший истеъмолчи томонидан амалда истеъмол қилинган электр миқдори прибор кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

Тўлов ҳужжатини истеъмолчига топшириш:

  • ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари Мажбурий ижро бюро ходими ёки истеъмолчининг ўзи томонидан ёзиб олинади;
  • тўлов ҳужжати маиший истеъмолчига имзо қўйдириб топширилади ёки у билан бирга яшовчи вояга етган шахсга топширилади;
  • қарздорлик ўз вақтида қопланмаса, Бюро маиший истеъмолчининг банк ҳисобварағидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ҳар ой ушлаб қолиши мумкин.

Электрдан умумий фойдаланишда ҳисоб-китоб:

  • коммунал хонадонда бир нечта оила яшаганда, истеъмол қилинган электрни улар ўртасида тақсимлаш назорат ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади;
  • назорат ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун электр тармоғи корхонасининг рухсати талаб этилмайди;
  • умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол қилинган электр миқдори амалда яшовчилар сони бўйича тақсимланади.

Ҳисобга олиш прибори вақтинча бузилганда ҳисоб-китоб:

  • ҳисобга олиш прибори истеъмолчининг айбисиз бузилганда, ҳисоб-китоб прибор бузилишига қадар ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади;
  • ҳисобга олишни тиклаш 1 ойдан ошмаслиги зарур;
  • агар приборни объектив сабабларга кўра, 1 ойда тиклаб бўлмаса, ҳисоб-китоб қилиш тартиби истеъмолчи ва электр тармоқғи корхонаси келишуви билан белгиланади.

Ҳисобга олинмаган электр миқдорини аниқлаш:

  • ҳисобга олинмаган электр миқдори далолатнома асосида аниқланади;
  • маиший истеъмолчи Мажбурий ижро бюро қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга;
  • қўшимча тўлов ҳужжати бўйича 10 кун муддатда ҳақ тўланмаса, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади;
  • электр сарфининг қайта ҳисоби истеъмолчини қоида бузганлик учун жавобгарликдан озод этмайди.

Маиший истеъмолчи қарздор бўлиб қолса, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.

 

Chat