Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Электр тармоғига уланиш учун ҳисобга олиш приборини ўрнатиш:

  • электрни ҳисобга олиш учун автоматлаштирилган тизимга мос келадиган электрон прибор қўлланилади;
  • электрон ҳисобга олиш приборини сотиб олиш, ўрнатиш ва даврий қиёсловдан ўтказиш, мавжуд приборни алмаштириш электр тармоғи корхонаси ҳисобидан амалга оширилади;
  • электр тармоғига янгидан уланадиган турар жойларда автоматлаштирилган тизимга уланадиган прибор ҳам электр тармоғи корхонаси ҳисобидан сотиб олинади ва ўрнатилади;
  • прибор мулкдорнинг буюртмасига кўра 1 ҳафта муддатда, унинг иштирокида ўрнатилади.

Кўп хонадонли уй-жойларда прибор ўрнатиш:

  • кўп хонадонли уй-жойларда ҳисобга олиш приборлари ҳар бир хонадон учун алоҳида ўрнатилади;
  • бу каби уй-жойларда зинапояларни ёритиш ва лифтлар ишлаши учун сарфланадиган электр бўйича ҳам умумий приборлар ўрнатилади.

Приборларни кўздан кечириш ва далолатнома расмийлаштириш
  • Мажбурий ижро бюроси ва электр тармоғи корхонаси ходимлари прибор кўрсатгичини ёзиб олиш ҳуқуқига эга;
  • истеъмолчи ходимларни приборни текширишга қўймаса, бу ҳақда далолатнома тузилади;
  • истеъмолчи далолатнома билан танишиб, уни имзолаши шарт. Агар истеъмолчи имзолашни рад этса, далолатномага ёзув қайд қилинади;
  • рад этиш 2 гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланади;
  • истеъмолчининг далолатномани имзоламаслиги электрдан узиб қўйишга асос бўлади.

Ҳисобга олиш приборини бошқа жойга ўрнатиш (алмаштириш)
  • ҳисобга олиш прибори Мажбурий ижро бюроси ва электр тармоғи корхонаси билан келишилиб бошқа жойга ўрнатилиши (алмаштирилиши) мумкин;
  • прибор ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатилса (алмаштирилса), истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади.

Ҳисобга олиш приборини қиёсловдан ўтказиш:

  • ҳисобга олиш прибори бирламчи қиёсловдан ишлаб чиқарувчи томонидан ўтказилади;
  • кейинчалик приборлар ҳар 4 йилда қиёсловдан ўтказилиши шарт;
  • автоматлаштирилган тизимни жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган приборни қиёслашдан ўтказиш ҳар 10 йилда амалга оширилади;
  • электр тармоғи корхонаси приборни қиёсловдан ўтказиш лозимлиги ҳақида истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантиради;
  • приборни ечиб олиш электр тармоғи корхонаси ва Мажбурий ижро бюроси вакиллари томонидан амалга оширилади. Бунда, 4 нусхада далолатнома тузилади;
  • приборни қиёсловдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, бу ҳақда сертификат берилади.

Электр таъминоти корхонаси истеъмолчининг приборини ўз вақтида қиёсловдан ўтказишни таъминламаса, унда электр ҳақи ушбу прибор кўрсаткичига кўра тўланади. Бунда электр учун қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Маиший истеъмолчи ўз ҳисоблаш асбобини мустақил қиёслов ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда электр таъминоти корхонаси электр приборни бепул ечиш, ўрнатиш ва пломбалашга мажбур.

Приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш регламенти билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш нархлари билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat