Ҳуқуқий ахборот портали

Электр тармоғи корхонаси ва истеъмолчи ўртасида 2 нусхада шартнома тузилади.

Шартномада истеъмолчи ва электр тармоғи корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.

Шартнома тузиш муддатлари:

  • турар (нотурар) жой фондига кўчиб кирган янги мулкдор 30 кунда шартнома тузади ва шахсий ҳисобрақам расмийлаштиради;
  • кўчмас мулк битими давлат рўйхатига олингандан сўнг бу ҳақдаги маълумот электр тармоғи корхонасига юборилади;
  • маълумот олингандан кейин электр тармоғи корхонаси 1 ой ичида мулкдор билан шартнома тузиши шарт.

Истеъмолчининг ҳуқуқлари
  • электр қурилмаларини электр тармоғига улаш;
  • давлат стандартига мувофиқ бўлган электр олиш;
  • электр етказиб бериш тўхталиши ҳақида ахборот олиш;
  • электр тармоғи корхонасига таклифлар киритиш;
  • етказилган зарарларни қоплашини талаб қилиш;
  • шартномани бекор қилинганда, олдиндан тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;
  • шартномани бир тарафлама бекор қилиш;
  • низони ҳал этиш учун судга ёки юқори ташкилотга мурожаат қилиш.

Истеъмолчининг мажбуриятлари
  • электр истеъмоли режимига риоя этиш;
  • электр учун ҳақ тўлаш;
  • электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида электр тармоғи корхонасига хабар бериш;
  • электрдан оқилона фойдаланиш;
  • ёзма кўрсатмаларни бажариш;
  • Бюро ва электр тармоғи корхонаси вакилига ҳисобга олиш асбобларини кўришига имкон бериш.

Электр тармоғи корхонасининг мажбуриятлари
  • электрни узлуксиз етказиб бериш;
  • электр узатиш линияларини ва приборларни соз ҳолатда сақлаш;
  • узилишлар тўғрисида истеъмолчини огоҳлантириш;
  • етказиб берилган электрни ҳисобга олиб бориш;
  • истеъмолчига зарур маълумотномалар тақдим этиш;
  • ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш;
  • приборларни қиёсловдан ўтказиш.

Тариф ўзгариши ҳақида хабар бериш
  • электр учун тарифлар ўзгарганда, электр тармоғи корхонаси камида 15 кун олдин бу ҳақда хабар беради;
  • бунда истеъмолчи фойдаланилган электр учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлайди;
  • тарифлар ўзгарганда, аванс тариқасида тўловни амалга оширган маиший истеъмолчи 6 ойга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Электрни чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари:

  • электр энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида электрни чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари тузилади;
  • жадваллар жорий йилнинг 1 октябридан кейинги йилнинг 1 октябригача тузилади ҳамда жадвалга киритилган истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади;
  • маиший истеъмолчилар билан электрни чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари алоҳида тузилмайди.

Электрдан фойдаланишдаги қоидабузарликни расмийлаштириш:

  • электрдан фойдаланишда истеъмолчи томонидан қоидабузарликка йўл қўйилса, бу ҳақда далолатнома билан тузилади.
  • далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади. Бунда истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.
Chat