Ҳуқуқий ахборот портали

Фоторадар (камера) орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати қайд этилганда:

  • маъмурий баённома расмийлаштирилмайди;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз махсус шаклда жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади;
  • ҳуқуқбузарнинг талонига белги қўйилмайди;
  • транспорт кимнинг бошқарувида бўлишидан қатъий назар маъмурий жавобгарликка унинг мулкдори (юридик шахс бўлса, фойдаланиш учун масъул бўлган шахс) тортилади;
  • чиқарилган қарор 3 кун ичида буюртма почта орқали ҳуқуқбузарга юборилади;
  • қарордан норози бўлганлар, қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига шикоят бериш мумкин;
  • жарима ҳуқуқбузарга қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида тўланиши лозим (жарима ўз вақтида тўланмаса қарор ҳуқуқбузарнинг иш жойи, ўқиш жойи, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими, Мажбурий ижро бюросига юборилади);
  • жарима махсус мобил иловлар орқали он-лайн тарзда тўланиши мумкин.

Фоторадар (камера) орқали қайд қилинган жарималарни он-лайн тарзда текшириш

Он-лайн тўловлар (UPAY.UZ, PAYME.UZ)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига электрон мурожаат юбориш

Туман (шаҳар) маъмурий судлари билан боғланиш маълумотлари

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун адвокатни танлаш