Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1445 марта ўқилди

Биринчи курс талабаларига ўқув йилининг 1-семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (баҳолари) маълум бўлгунга қадар стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Аввалги ўқув семестри натижаларига кўра стипендиялар қуйидаги тартибда тайинланади ва тўланади:
  • барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 86 балл ва ундан юқори) бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20 фоизга оширилган ҳолда;
  • фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизидан кам қисмини «қониқарли» баҳога (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) ўзлаштираётган талабаларга — стипендиянинг базавий миқдорида;
  • фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизи ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) бўлган талабаларга (тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно) навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

2020 йил 1 февралдан:
  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);
  • семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;
  • семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

ОТМларда талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ҳар бир ўқув йилида ўқув ишлари бўйича проректор раислигида стипендия комиссияси ташкил этилади.

Стипендия комиссияси тавсия этган талабаларнинг рўйхати ОТМ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Стипендияларнинг белгиланган миқдорлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.

2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat