Ҳуқуқий ахборот портали

Ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқи

Ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари

туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — 70 календарь кун), бунда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ҳақида тўлиқ маълумотларни бу ерда олишингиз мумкин.

болаларни парваришлаш таътиллари 

1) Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин таътил берилади:

  • бола 2 ёшгача тўлгунга қадар;
  • бола 3 ёшга тўлгунга қадар қўшимча таътил

Ушбу таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

Болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

2) Янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга қуйидаги таътиллар берилади:

бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб 56 календарь кун (икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса 70 календарь кун)

  • бола 3 ёшга тўлгунга қадар қўшимча таътил

3) 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга:

  • ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
  • ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил

таълим олиш муносабати билан 

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топшириш учун бериладиган таътиллар билан бу ерда танишиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар билан бу ерда танишиш мумкин.

ижодий таътиллар 

Қуйидагилар учун ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади:

  • дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун 3 ойгача;
  • 6 ойгача докторлик диссертациясини якунлашучун.

Ижодий таътиллар бериш тартиби ва уларнинг давомийлик муддати ҳақида тўлиқ маълумотни бу ерда олиш мумкин.

Норматив ҳужжатлар