Ҳуқуқий ахборот портали

Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.

Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида мумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.

Олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичига эга.

Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълимдир.

Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида давом этадиган олий таълимдир.

Олий таълимни бошқариш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республикада олий таълимга раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

Вазирлик тизимига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, каб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.

Вазирликнинг веб-сайти: www.edu.uz

Электрон почта манзили: edu@exat.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, 2-Чимбой кўчаси 96-уй

Олий ўқув юртлари

Норматив ҳужжатлар

Таълим тўғрисидаги қонун