Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Барча ходимларга  иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаган йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Йиллик узайтирилган асосий таътиллар

Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — 30 календарь кун;
  • ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — 30 календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Масалан:

  • Педагогларга - 48 календарь кун;
  • депутат, сенаторлар (16-модда) – 36 календарь кун
  • судьялар (75-модда) – 36 календарь кун
  • прокуратура органлари ходимлари - (50-модда)
  • қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларинг қутқарувчилари  – (30-модда)
  • божхона хизмати ходимлари –  30 календарь кун (22-модда)
  • ички ишлар органлари ходимлари (30-модда) – таътил ўтказиш жойига бориб келиш учун етарли вақт (3 кундан кўп бўлмаган) берган ҳолда 30 календарь кун.

Йиллик қўшимча таътиллар

Қўшимча таътиллар қуйидаги ходимларга берилади:

  • ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганларга - Меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар
  • меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.

Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, — касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) белгиланади.

Қўшимча таътил муддати, алоҳида меҳнат шароитлари учун уларни тақдим этиш шартлари ва тартиби, ўта зарарли ва оғир иш шароитлари ҳақидаги маълумотларни бу ерда олиш мумкин.

Норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 133-141-моддалар)

Chat