Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.

Жамоа шартномасининг мазмуни  

Жамоа шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
  • нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражасига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
  • ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
  • иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
  • ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари;
  • ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
  • ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
  • шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари.

Жамоа шартномасининг амал қилиш доираси  

Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхона, ташкилот ва муассасанинг барча ходимларига татбиқ этилади.

Жамоа шартномалари намуналари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Норматив ҳужжатлар

Меҳнат кодекси

Chat