Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг чет элга чиқиши - чет элга чиқиш паспортини олиш орқали амалга оширилади.

Чет элга чиқиш паспортини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
  • икки нусхада анкета сўровномани тўлдириш;
  • биометрик паспорт ёки 16 ёшга тўлмаган шахснинг туғилганлик гувоҳномаси ва унинг нусхасини тақдим этиш;
  • 35-45 мм ҳажмдаги иккита фотосурат;
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.
  • ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Чет элга чиқиш паспорти 10 иш кунида берилади.

Чет элга чиқиш биометрик паспорти муддатларда амал қилади
  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Бож (йиғимлар)

Давлат божи энг кам иш ҳақининг 120 % (267 600,00 сўм), (16 ёшга тўлмаган шахслар учун 80 % (178 400,00 сўм), фуқаролиги йўқ шахс учун 100 % (223 000,00 сўм))ни ташкил этади.

Бож ва консуллик йиғимлари

Паспортни расмийлаштириш жойига қараб давлат божи ёки консуллик йиғим ундирилади.

Хорижга чиқаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун эслатма ва таклифлар билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Норматив ҳужжатлар

Шаблон ва шакллар намуналари

Биометрик ҳужжат бериш ҳақида ариза 

Chat