Ҳуқуқий ахборот портали

Рақамли телевидение хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.

Фойдаланувчи ( абоненточиқ теле-, радиоканалларни провайдер билан шартнома тузмасдан ва ҳақ тўламасдан қабул қилиши мумкин.

Рақамли теле-, радиоканалларни қабул қилиш учун провайдерга мурожаат қилинганда қуйидаги маълумотлар тақдим қилинади:

  • паспорт (асли қайтариб берилади);
  • номи, манзили, гувоҳнома рақами, СТИР (юридик шахслар учун);
  • хизматдан фойдаланиш кўзланаётган манзил;
  • боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).

Электрон тарзда мурожаат қилинганда, мурожаатчига шартнома тузиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида 1 иш куни ичида жавоб юборади.

Абонентни активизация қилиш
  • шартнома тузган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ёки ундан кўпроқ муддатда абонент активация қилинади ва тармоққа уланади;
  • хизматлар провайдернинг хизматлар тўғрисидаги ахборотига мувофиқ бўлиши шарт;
  • оператор (провайдер) шартнома талабларига мувофиқ, кечаю-кундуз сифатли хизматлар кўрсатиши шарт.

Бепул кўрсатиладиган хизматлар
  • хизматлар ва қўшимча хизматлар тўғрисида ахборот бериш;
  • хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;
  • тарифлар ва тариф-режалари тўғрисида ахборот бериш;
  • провайдернинг реквизитлари ва ишлаш режими тўғрисида ахборот бериш;
  • ускуналарнинг носозлиги, фойдалиш билан боғлиқ муаммолар, смарт-картанинг йўқолганлиги, абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш.

Шартномани бекор қилиш асослари
  • абонент тўловларни ўз муддатида тўламаса;
  • оператор (провайдер)нинг лицензияси бекор қилинганда;
  • форс-мажор ҳолатлари натижасида хизмат кўрсатиш имкони бўлмаганда.

Шартнома бекор қилинганда, абонентга бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар берилади.

Шартнома бекор қилинганда кўрсатилган ва кўрсатилмаган хизматлар бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Провайдернинг мажбуриятлари:

  • режали таъмирлаш-профилактика ишларининг бошланиш вақти тўғрисида абонентни (фойдаланувчини) камида 1 сутка олдин хабардор қилади;
  • провайдер абонент (фойдаланувчи) ҳақидаги маълумотларни сир сақлаши шарт.

Оператор (провайдер) томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатилса:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Норматив ҳужжатлар

  • Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидалари
Chat