Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 248 марта ўқилди

Мобиль алоқа хизмати Оператор — мобиль алоқа тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи тадбиркор.

">оператор ва Абонент — мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши учун оператор билан шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс.

">абонент
ўртасида тузилган шартнома асосида тақдим этилади.

Оператор (провайдер) абонентга хизмат кўрсатиш зонасида мобил алоқа хизматларидан кечаю-кундуз фойдаланиш имконини таъминлашга мажбур.

Оператор (провайдер) ахборот-маълумот хизмати тизимига эга бўлиши ва пуллик ҳамда бепул ахборот-маълумот хизматларини кўрсатишга мажбур.

Оператор ёки провайдер тармоқ ичида унинг ахборот-маълумот хизматига бепул қўнғироқлар қилиш имконини таъминлаши керак.

Оператор (провайдер) пуллик ахборот-маълумот хизматларининг рўйхатини мустақил равишда белгилайди.

Chat