Ҳуқуқий ахборот портали

Телефон алоқа хизматлари учун барча тўловлар миллий валютада амалга оширилади

Хизматлар учун тўловлар нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Телефон алоқа хизматлари учун тўловлар:

  • хизматлар кўрсатилгандан кейин;
  • олдиндан тўлов қилиш йўли билан;
  • тўловни амалга оширишни ҳисобот даври муддатига узайтириш орқали амалга оширилади.

Телефон алоқа хизматлари учун тўловни амалга ошириш даврийлиги:

  • хизматлар бўйича ҳисоб-китоб даври оператор томонидан мустақил равишда белгиланади;
  • абонент ўз хоҳишига кўра олдиндан тўловни 12 ойдан кўп бўлмаган давр учун амалга ошириши мумкин;
  • ҳисобни тўлаш муддати ҳисоб берилган вақтдан эътиборан 20 кундан ошмаслиги керак;

Тўлов 15 кун ичида амалга оширилмаган тақдирда, абонент тўлов амалга оширилиши лозимлиги ҳақида хабардор қилинади.

Абонент огоҳлантирилган кундан бошлаб 5 кун давомида тўловни амалга оширмаса, оператор абонентни тармоқдан фойдаланишни вақтинча  тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Норматив ҳужжатлар

  • Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари