Ҳуқуқий ахборот портали

Хизмат кўрсатиш муддатлари бузилган тақдирда, абонент ўз танловига кўра:

  • операторга хизмат кўрсатишнинг янги муддатини белгилаши ва хизмат учун тўлов миқдорининг камайтирилишини талаб қилишга;
  • шартномани бекор қилиши ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Хизмат кўрсатиш жараёнида оператор томонидан камчиликларга йўл қўйилган тақдирда, абонент ўз танловига кўра:

  • камчиликларни бепул бартараф этишни;
  • хизмат қайта кўрсатилишини;
  • хизмат учун тўлов миқдори камайтирилишини;
  • шартномани бекор қилиш ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Абонентнинг ҳуқуқлари
  • телефон алоқа хизматларидан фойдаланиш;
  • ўзининг абонент қурилмасини тармоққа улаш;
  • оператор томонидан сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатилишини талаб қилиш;
  • оператор томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда телефон алоқаси хизматларидан воз кечиш;
  • оператор томонидан етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;
  • хизматлар учун тўловлар қайта ҳисобланишини талаб қилиш;
  • шартномада назарда тутилмаган хизматлар учун тўловлардан бош тортиш;
  • ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларга ёки судга мурожаат қилиш.

Абонентнинг мажбуриятлари
  • сертификатга эга бўлган қурилмадан фойдаланиш;
  • хизматлар учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш;
  • бошқа жойга кўчган, бинони сотган ёки алмаштирган тақдирда 1 ой ичида шартномани қайта расмийлаштириш (бекор қилиш);
  • абонент линияси ва қурилмасини бут ҳолатда сақлаш;
  • операторга абонент қурилмасининг тури ҳақида маълумот бериш.

Операторнинг мажбуриятлари
  • кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини таъминлаш;
  • телефон сўзлашувларнинг сир тутилишини таъминлаш;
  • фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби ҳақида маълумот бериш;
  • шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қоплаш;
  • хизматларни ўз вақтида кўрсатиш;
  • хизматларни қайта ҳисоблаш;
  • шаҳарлараро (халқаро) сўзлашувлардан фойдаланишда тўлов учун энг кам гаплашиш давомийлиги ҳақида абонентларни хабардор қилиш;
  • тармоқдаги катта авариялар ва уларнинг таъмирланиши ҳақида абонентларни хабардор қилиш.

Оператор қонунчиликка асосан бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

Оператор томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатилса:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Chat