Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Шаҳарлараро (халқаро) уланиш  қуйидаги тизимлар орқали амалга оширилади:

  • автоматик хизмат;
  • буюртма хизмат;
  • шошилинч хизмат.

Уланишни буюртма хизмат тизими орқали амалга оширишда чақирувчи абонентга буюртманинг бажарилиш муддати маълум қилинади.

Буюртма хизмат қуйидагича бекор қилиниши мумкин:

  • чақирувчи абонент хоҳишига кўра;
  • муддати тугаши билан.

Абонентнинг талабига кўра, шаҳарлараро (халқаро) уланишлар буюртма хизмат тизими орқали қабул қилинган пайтдан эътиборан 30 дақиқа ичида амалга оширилиши мумкин.

Маҳаллий телефон уланишлари учун тўловлар қуйидагича амалга оширилади:

  • абонент тизими орқали;
  • вақтбай тизим орқали.

Вақтбай ҳисобга олишнинг техник имконияти бўлмаган тақдирда, хизматлар учун тўловнинг абонент тизими қўлланилади.

Вақтбай ҳисобга олишни таъминлашнинг техник воситалари тайёр бўлиши билан хизматлар учун тўловнинг вақтбай тизими ишга туширилади.

Шаҳарлараро (халқаро) уланишлар учун тўловлар амалдаги тарифлар бўйича уланиш давомийлигидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Телефон уланишларини тарифлаш қуйидагича:

  • уланишларнинг тарифлаш бирлиги 1 минутдан кўп бўлмайди;
  • сўзлашув давомийлиги жавоб беришдан бошлаб уни тўхтатгунча ҳисобланади;
  • шаҳарлараро уланишларнинг давомийлиги 6 сониядан кам бўлганда, ушбу уланиш тарифланмайди;
  • “конференц-алоқа” хизмати давомийлиги барча чақирилувчи шахсларнинг чақирувчи абонент билан уланган пайтидан бошлаб чақирувчи шахснинг алоқани узиш сигналигача ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолларда шаҳарлараро (халқаро) уланиш учун чақирувчи абонентдан ҳақ ундирилади:

  • чақирувчи ўз буюртмаси асосида амалга оширилган уланиш вақтида ундан воз кечса;
  • агар чақирилувчи шахсни олдиндан хабардор қилиш орқали амалга ошириладиган уланиш чақирилувчи шахсга хабарнома берилмаганлиги оқибатида амалга ошмаса;
  • агар чақирувчи шахс шаҳарлараро (халқаро) уланишга буюртма беришда нотўғри рақамни кўрсатган бўлса.

Сўзлашув пунктларидаги сўзлашувлар:

  • сўзлашувлар нақд пул ва пластик карточка билан тўлаш орқали амалга оширилади;
  • уланишга буюртма беришда фойдаланувчи буюртма берилаётган сўзлашув давомийлиги учун тўловни олдиндан амалга оширади;
  • компьютер билан жиҳозланган сўзлашув пунктида тўловларни сўзлашувдан кейин амалга ошириш мумкин.

Фойдаланувчига олдиндан тўлов амалга оширганлигини тасдиқловчи қирқма талон берилади.

Chat