Ҳуқуқий ахборот портали

Телефон алоқаси (уй телефони) хизматидан фойдаланишнинг умумий шартлари:

  • телефон алоқаси (уй телефони) хизмати шартнома асосида кўрсатилади;
  • тармоқдан фойдаланиш кеча-кундуз таъминланади;
  • мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган абонент қурилмасининг тармоққа уланиши тақиқланади;
  • қурилма оператор томонидан абонентларга ижара асосида берилиши мумкин;
  • радиотелефонларни улашдан олдин Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан рухсат олинади.

Телефон алоқаси (уй телефони) хизматлари турлари:

  • универсал (асосий) хизматлар;
  • қўшимча хизматлар.

Қўшимча хизматлар пулли ва бепул кўрсатилиши мумкин.

Оператор қуйидаги фавқулодда тезкор хизматларга кеча-кундуз бепул уланишни таъминлайди:

Пулли қўшимча хизматлар рўйхати   
  • телефон аппаратларини ўрнини ўзгартириш, қайта улаш;
  • параллел телефон аппаратларини ўрнатиш;
  • алоқа каналларини ижарага бериш;
  • маълумотнома-ахборот хизматлари;
  • электрон почта хизмати, факсимиль хабарлар жўнатиш хизмати ва бошқа хизматлардан фойдаланиш;
  • телефон орқали телеграммаларни жўнатиш;
  • чақираётган абонент рақамини аниқлаш;
  • абонент илтимосига асосан абонент рақамини алмаштириш;
  • шаҳарлараро, халқаро телефон алоқаси;
  • бошқа шаҳардаги (аҳоли пункти) чақирилувчи абонент рақами ҳақида маълумотни олиш;
  • шартномада келишилган вақтда телефон уланишини таъминлаш;
  • конференц-алоқа.

“Ўзтелеком” АКнинг: