Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ишсизлик нафақаси олиш муддати тугаганидан кейин қуйидаги мақсадларга 446 000,00 сўмгача бир марталик моддий ёрдам тўланиши мумкин:

  • туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига жамоат транспортида бориш учун (ўрнатилган нормадан юқори бўлса);
  • стационар даволаниш муассасаларида овқатланиш харажатларига;
  • коммунал тўловлари учун;
  • дафн маросимлари учун (ўзининг ёки аъзоларининг);
  • бошқа зарурий харажатлар (агар бошқа манба бўлмаса).

Ушбу бир марталик моддий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан тайинланади.

Chat