Ҳуқуқий ахборот портали

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон республикаси фуқаролари ёки фуқаролиги йўқ шахслар консуллик ҳисобида турган консуллик муассасасига паспорт олиш мақсадида мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон республикаси фуқаролари ёки фуқаролиги йўқ шахслар паспортни қуйидаги ҳолларда олиши мумкин:

- Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиш;

- чет элда бола туғилиши;

- паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаши;

- фамилия, исми, отасининг исми, миллати ва туғилган санасининг ўзгариши;

- ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

- рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;

- паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

- паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида;

- Ўзбекистон республикаси фуқаролиги олинганда.

Паспортни фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги, ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги туфайли алмаштириш ҳолатларида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий консуллик рўйхатига олинган ва вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўладиган фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар юқорида кўрсатилган ҳолларда (бола туғилиш ҳолатлардан ташқари) паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этадилар.

Бунда вояга етмаган шахс номидан унинг ота-онаси, васийлари, ташкилот ва муассасалар вакиллари мурожаат қилади.

Топшириладиган ҳужжатлар

Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар паспорт олиши учун қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига мурожаат қилиш;
  • биометрик ҳужжат бериш ҳақида аризани тўлдириш;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини бериш (биринчи марта паспорт олинганда);
  • паспорт асли ва нусхасини тақдим этиш;
  • 35х45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат;
  • Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан берилган келиш варағи (МДҲ мамлакатлари учун) ёки «Dоimiy yashashga ketishga ruxsat berildi» ёзувли стикер;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг бўлиш мамлакатида туриши қонунийлигини асословчи ҳужжат (виза, яшаш гувоҳномаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортидаги тегишли белгилар, маълумотнома ва ҳ.к.). Паспортда доимий консуллик рўйхатига олинганлиги ҳақида белги бўлса ушбу ҳужжат талаб этилмайди;
  • консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни тўлаш.

Паспорт алмаштириш асосларига қараб консуллик муассасаси қўшимча ҳужжатларни сўраши мумкин.

Талабнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш марказига юборилганидан кейин паспорт ўн беш иш куни мобайнида берилади.

Паспорт бериш асосига қараб консуллик йиғими ундирилади.

Норматив ҳужжатлар

Шаблон ва шакллар намуналари

Паспортни бериш ҳақида ариза