Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Паспорт қуйидаги ҳолларда алмаштирилиши лозим: 

  • паспорт йўқолганлиги муносабати билан
  • паспорт яроқсиз ҳолатга келганлиги туфайли
  • фуқаронинг миллати, туғилган санаси ва Ф.И.О ёки паспортнинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда 

Паспорт йўқолганда, қуйидагилар амалга оширилиши керак;  
  • доимий рўйхатда турган жойдаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш;
  • биометрик ҳужжат бериш ҳақидаги аризани тўлдириш;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш;
  • никоҳ туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини ёки ФҲДЁ бўлимининг никоҳ мавжуд эмаслигии ҳақидаги маълумотномасини тақдим этиш
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция

Паспортга зарар етса ёки амал қилиш муддати тугаса, қуйидагилар амалга оширилиши керак; 
  • доимий рўйхатда турган жойдаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш;
  • биометрик ҳужжат бериш ҳақидаги аризани тўлдириш;
  • илгари берилган паспортни бериш
  • давлат божи ва жарима (фақат паспорт шикастланган ҳолларда) тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Миллат, туғилган сана ва Ф.И.О ўзгарган ҳолларда қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
  • доимий рўйхатда турган жойдаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш;
  • биометрик ҳужжат бериш ҳақидаги аризани тўлдириш;
  • илгари берилган паспортни бериш;
  • миллат, туғилган сана ва Ф.И.О ўзгарган ҳолларда янги маълумотлар киритилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома аслини тақдим этиш;
  • давлат божи ва жарима (фақат паспортга зарар етган ҳолларда) тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Янги паспорт ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида берилади.

Паспорт бошқа давлат ҳудудида йўқотиб қўйилганда, жавоб олингунга қадар – 6 ойгача

Янги паспорт расмийлаштириш жойига қараб давлат божи ёки консуллик йиғими ундирилади.

Норматив ҳужжатлар

Шаблон ва шакллар намуналари

Биометрик ҳужжат бериш ҳақида ариза 

Chat